Андижонда 22 ёшли йигит Тelegram орқали фуқаронинг пулларини ўзлаштириб олди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида Тelegram орқали фуқаронинг пулларини ўзлаштирган 22 ёшли йигит ушланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи 26 ёшли аёл А.С. ИИБга мурожаат қилиб, Telegram мессенжерида номаълум шахс томонидан банк картасидаги 4 млн 570 минг сўм пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон шаҳрида яшовчи 22 ёшли Ж.Р. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ж.Р. Тelegram орқали жабрланувчи аёл билан танишиб, унинг аёллар кийим-кечакларини сотиб беришга келишиб, олдиндан 4 млн 570 сўм пулларини банк картасига ўтказдириб олиб, сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ж.Р.нинг содир этилиб, фош қилинмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б”, “г” бандларидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда SMS орқали сохта ҳавола жўнатиб, танишининг пулларини ўмарган 32 ёшли аёл ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Тelegram Киберхавфсизлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made