“Рўмол ўрамай ўл, итдан ҳам пастсан”... Андижонда мактаб директори ўқувчиларни ҳақорат қилди (видео)

Жамият

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги 4-умумтаълим мактаби директори Маҳфузахон Ҳомидовага тегишли экани айтилаётган аудиоёзув тарқалди. Аудиода мактаб директорининг йиғилишда тартибни сақламай, овозини баландлатган ўқувчиларни ҳақорат қилганини эшитиш мумкин. Унда: 

"Эй, рўмол ўрамай ўл, итдан ҳам пастсан... Била туриб ҳингиллаб туришини", каби сўзлар билан танбеҳ берган мактаб раҳбари.

QALAMPIR.UZ мазкур ҳолатга янада аниқлик киритиш мақсадида Шаҳрихон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими матбуот котиби Абдурашид Ҳабибуллаев билан боғланди.

"26 апрель куни ижтимоий тармоқларда “Шаҳрихон туманидаги 4-умумтаълим мактаби директори хатти-ҳаракатларида маданият борми?" сарлавҳаси остидаги хабарлар тарқалди. Аниқланишича, мазкур ҳолат худди шу куни эрталаб содир бўлган. Аудиодаги овоз ҳақиқатдан ҳам мактаб директорига тегишли экани маълум бўлди. Айни пайтда ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади”, дейди Ҳабибуллаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий либосларни тарғиб қилган аёлларни ҳақоратлаган эркак 15 суткага қамалганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Андижон Шаҳрихон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made