БМТ Россия Украинага КХДР ракетаси билан ҳужум қилганини тасдиқлади

Олам

image

2024 йил 2 январь куни Россия томонидан берилган зарбадан сўнг Харьковда топилган ракета қолдиқлари Шимолий Кореянинг Хвасон-18 серияли баллистик ракетасига тегишли бўлган. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик Кенгашига санкциялар мониторинги гуруҳи тақдим этган ҳисоботда айтилади.

“БМТ экспертлари ракета парчалари КХДРга ва ундан қурол-яроғ етказиб беришга қўйилган эмбарго бузилганидан далолат беради, деган хулосага келди”, дейилади ҳисоботда.

Мониторинг гуруҳининг уч ходими апрель ойида Украинага бориб, вайроналарни кўздан кечирган ва ракета Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай далил топмаган.

“Улар ракета қаердан ва ким томонидан учирилганини мустақил равишда аниқлай олмади", дея хабар берди “Reuters”.

Бироқ, Украина расмийлари томонидан берилган траектория ҳақидаги маълумотлар ракета Россия Федерацияси ҳудудидан учирилганлигини кўрсатади.

“Бу жой, агар ракета Россия кучлари назорати остида бўлган бўлса, эҳтимол у Россия фуқаролари томонидан сотиб олинганидан далолат беради”, дейилади хабарда.

Қўшма Штатлар ва бошқа давлатлар Шимолий Кореяни Украинага қарши урушда фойдаланиш учун Россияга қурол берганликда айбламоқда. Москва ва Пхеньян бу айбловларни рад этади, бироқ 2023 йилда мамлакатлар ҳукуматлари ҳарбий алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Россия 15 йилдан бери ядровий ва ракета дастурлари туфайли Шимолий Кореяга қарши БМТ санкцияларини кузатиб келаётган БМТ санкциялари кузатувчи-экспертларининг мандатини йиллик узайтирилишига вето қўйган эди. Амалдаги экспертлар гуруҳининг ваколати 30 апрелда тугайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шимолий Корея БМТ Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made