“Бу футбол учун шармандалик”. Штеген “класико”даги баҳсли вазиятга тўхталди (видео)

Спорт

image

“Барселона” дарвозабони Марк-Андре Тер Штеген Ламин Ямалнинг 28-дақиқада “Реал” дарвозасига йўллаган зарбаси бўйича муносабат билдирди.

Германиялик дарвозабоннинг фикрича, бу лаҳза бутун футбол олами учун уятлидир. Тер Штеген Ла Лигада нима учун махсус гол аниқлаш технологияси йўқлигидан ҳайронлигини маълум қилди.

“Бу футбол шармандалик. Нега дарвоза чизиғи технологияси йўқ? Бу соҳада жуда кўп пул бор, лекин афтидан, пуллар муҳим нарсалар учун сарфланмаяпти”, дейди Марк-Андре Тер Штеген.

Биринчи бўлим ўрталарида бурчак тўпидан сўнг Ламин Ямал дарвозанинг пастки ўнг бурчагига зарба берди, аммо Андрей Лунин зарбани бартараф этди. Ҳакам тўпнинг дарвоза чизиғини кесиб ўтганига шубҳа қилди, аммо VAR тизими ёрдамида гол ҳисобланмади, бироқ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган айрим видеоларда Ямалнинг зарбаси “қироллик клуби” дарвозаси чизиғини кесиб ўтганини кўриш мумкин.

Ўйинда “Барселона” икки марта олдинга чиқиб олди. Андреас Кристенсен ва Фермин Лопес гол урди, бироқ дастлаб Винисиус Жуниор, кейин эса Лукас Васкес икки марта ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Жуд Беллингем 90+1-дақиқада гол уриб, учрашувга нуқта қўйди – 3:2. “Реал Мадрид” “Барселона”дан 11 очко олдинда ва Испания пойтахтига чемпионликни қайтаришга яқин турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Ламин Ямал Марк-Андре Тер Штеген

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made