Чегарада 392 млн сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолинди
Жамият
−
20 Май 2019
2730Давлат божхона қўмитаси томонидан сифати кафолатланмаган дори маҳсулотларини мамлакатга ноқонуний тарзда олиб кирилишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаро А.Х.га тегишли бўлган 4 дона спорт сумкалари холислар иштирокида текширилди.
Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида ноқонуний тарзда олиб келинаётган қиймати 392 миллион сўмлик 28 минг дона сифати кафолатланмаган “Монталин” номли бўғим оғриқларига қарши дори воситаси борлиги фош этилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023