Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиёга ҳашаматли самолётда келгани танқид қилинди

Олам

image

Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Марказий Осиё бўйлаб сафари учун 42 миллион фунт стерлинг (52 млн доллардан ортиқ) турадиган ҳашаматли бизнес-жетни ижарага олгани учун танқидлар остида қолди. Бу ҳақда "Mirror" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган ҳафта Кэмерон Embraer Lineage 1000 самолётида Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистонга беш кунлик ташриф билан борган. Шунингдек, у Мўғулистонда ҳам тўхтаган.

"Тушунаманки, Дэвид Кэмерон бир ҳафта давомида бир неча мамлакатларга бориш учун самолёт ижарага олган бўлиши мумкин, аммо бу бозордаги энг ҳашаматли хусусий рейслардан бирига солиқ тўловчиларнинг юз минглаб фунтларини сарфлашни оқламайди", деб ёзган мухолифатдаги бош прокурор (Shadow Attorney General) Эмили Торнбери ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ташриф арафасида, жумладан, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Британия бизнеси учун сармоявий имкониятларни кенгайтириш ниятида экани маълум қилинган.

Ташқи ишлар вазирлиги танқидларга жавоб бериб, бу қироллик манфаатларини таъминлашнинг энг самарали усули бўлганини таъкидлаган. Ташрифлар тўғрисидаги барча қарорларда нарх ва сифат мутаносиблиги ҳисобга олиниши, харажатлар эса одатда шаффофлик нуқтаи назаридан эълон қилиниши қўшимча қилинган.

Ўтган йили Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири бўлган Жеймс Клеверли Кариб денгизи ва Лотин Америкаси бўйлаб саккиз кунлик сафари учун худди шу турдаги самолётдан фойдалангани учун танқид қилинган эди. Сафар якунлари бўйича ТИВга тахминан 348 000 фунт стерлинг миқдоридаги ҳисоб қоғози тақдим этилган.

Бош вазир Риши Сунакга ҳам Буюк Британия бўйлаб қисқа масофаларга самолётда боргани учун тез-тез "тошлар отилади".


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё Дэвид Кэмерон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made