Ўзбекистонда инфляция 11 фоизгача кўтарилиши мумкин. Бунга сабаб нима?

Жамият

image

Ўзбекистонда 2024 йил давомида инфляция 9-11 фоизгача кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Хабарда келтирилишича, умумий инфляция йил бошидан буён пасайиб, март ойида йиллик 8 фоизни ташкил этган эди. Базавий инфляция секинлашиб, йиллик 7,6 фоиз даражасида шаклланган. Лекин 1 майдан айрим тартибга солинадиган тарифлар эркинлаштирилиши (газ ва свет нархи ошиши – таҳр.) умумий инфляцияга таъсир кўрсатиб, ушбу кўрсаткичнинг ошишига олиб келади.

"Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари инфляциянинг жорий ва прогноз даражасидан юқорилигича қолмоқда. Шу билан бирга, тартибга солинадиган нархларнинг тўғриланиши ва апрель ойидан бир қатор товар ва хизматларга ҚҚС жорий этилиши таъсирида инфляцион кутилмалар динамикаси юқорилаши мумкин", дейилади хабарда.

Марказий банк 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга 2023 йилда эришиши керак эди. Аммо, маълум сабабларга кўра 5 фоизлик таргетга эришиш муддати 2025 йилгача узайтирилди. Прогнозларга кўра, 2024 йилда базавий инфляция 7-8 фоиздан паст бўлмайди.

Маълумот ўрнида, инфляция пулнинг товарга нисбатан қадрсизланишини билдиради. Ушбу жараён кузатилганда товарга нисбатан пул массаси кўпайиб кетади.  

Бундан ташқари, Марказий банк бир қанча иқтисодий таҳлилларни тақдим этди. Жумладан:

  • 2024 йилнинг биринчи чорагида 6,2 фоиз иқтисодий ўсиш кузатилган;
  • Йил бошидан буён сўм 0,9 фоизга қадрсизланган;
  • ЯИМ ўсиши йил якунига 5,2-5,7 фоиз оралиғида бўлиши кутилмоқда.

Мақола муаллифи

Теглар

инфляция марказий банк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made