Финляндия Россия билан чегарани номаълум муддатга ёпиқ сақлашга қарор қилди

Олам

image

Финляндия ҳукумати Россия билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктининг ёпилишини “кейинги огоҳлантиришгача” узайтирди. Бу ҳақда “YLE News” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу таклифни мамлакат Ички ишлар вазирлиги билдирган. Вазирлик бу заруриятни Россия Финляндияга қарши “йўлбошчили миграция”дан фойдаланишда давом этаётгани билан изоҳлаган.

Илгари чегара ёпилиши ҳар сафар икки ойга узайтириларди. Бундай охирги муддат 14 апрелда тугаши керак эди.

Финляндия 2023 йил ноябрида Россия Федерациясидан Европа давлатига киришга уринаётган мигрантлар сони кескин ошгани сабабли Россия билан чегарасини ёпган эди.

Қайд этиш керакки, Финляндия Россия расмийлари мигрантларни чегарага тартибли равишда юбориш орқали атайлаб инқироз яратган, деб ҳисоблайди.

Россия Федерацияси эса айбловларни рад этади, бироқ нега юзлаб муҳожирлар тўсатдан Россия чегараси ҳудудида пайдо бўлганига муқобил тушунтириш берилмайди.

Россия ва Финляндия ўртасида жами тўққизта қуруқликдаги чегара ўтиш пунктлари мавжуд бўлиб, улар бутунлай ёпиқ. Ҳатто Финляндия фуқаролари ҳам улар орқали ўз мамлакатига кириш ҳуқуқига эга эмас.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия чегара Финляндия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made