Гулер “Реал”дан кетмоқчими?

Спорт

image

19 ёшли туркиялик футболчи Арда Гулер Мадриднинг “Реал” клуби раҳбариятидан ижара асосида ўйнаши ва кўпроқ амалиётга эга бўлиши учун уни бошқа жамоага қўйиб юборишни сўрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Испаниянинг “Marca” нашри мазкур ҳолатга ойдинлик киритди.

Манбага кўра, аслида Гулернинг ижараси борасида на унинг ўзидан, на агентидан сўров бўлган. Қарор фақат мавсум охирида қабул қилинади.

Тахминларга кўра, жисмоний ҳолати Арданинг жорий мавсумда барқарор ўйнашига тўсқинлик қилмоқда. Мадридликлар раҳбариятининг эътироф этишича, Гулер “қироллик клуби”да ўйнаш учун етарли потенциалга эга. 

Маълумот учун, Гулер “Реал” сафида 7 та ўйин ўтказиб, жами 98 дақиқа ўйнаб, 1 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Арда Гулер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made