HONOR жаҳон ОАВнинг 45 та мукофотига сазовор бўлди

Бизнес

image

HONOR глобал технология бренди “Mobile World Congress 2024”да сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича янги стратегияни ҳамда HONOR Magic 6 Pro флагман смартфони ва мутлақо янги HONOR MagicBook Pro 16 ноутбукининг глобал сотувга чиқарилишини эълон қилди. Инновацион фойдаланувчи интерфейси ва сунъий интеллект технологияларига асосланган Magic Portal ва MagicRing қурилмалари экотизимли ўзаро алоқа функциялари жаҳон оммавий ахборот воситаларида кенг эътирофга сазовор бўлди.

Бу йил “МWC”да HONOR бренди оммавий ахборот воситаларидан 45 та мукофот олди. Android Headlines журналистлари HONOR Magic Pro’ни “Best of MWC 2024” деб топиб, янги смартфон олдинга ташланган муҳим қадам эканини таъкидлади. “Android Police”нинг қайд этишича, Magic 6 Pro билан HONOR аппарат таъминоти даражасини бир поғонага кўтарган ва баъзи муҳим соҳаларда рақобатчилардан илгарилаб кетган. Шунингдек, CNET журналистлари Magic 6 Pro жорий йилда мавжуд бўлган энг жозибали Android флагманларидан бири эканини эътироф этди. HONOR Magic 6 Pro’нинг ажойиб ишлашидан ҳайратда қолган “GQ Spain” мода журнали HONOR Magic Pro серияси HONOR компаниясининг энг яхши аппарат ва дастурий таъминотни ўзида мужассам этган нуфузли маҳсулоти эканини билдирди.

HONOR тарихида биринчи марта сунъий интеллектга эга ноутбук HONOR MagicBook Pro 16 жаҳон бозорига чиқарилди ва жаҳон оммавий ахборот воситаларининг тасдиғидан ўтди. “Mashable” журналистлари HONOR MagicBook Pro 16'ни “МWC 2024”нинг энг яхши ноутбуклари рўйхатига киритди. “Android Authority” “МWC 2024'нинг энг кучли номзоди” мукофотини топширди ва HONOR MagicBook 16 Pro сунъий интеллект асосида яратилган кучли ноутбук эканини таъкидлади. Бундан ташқари, “Trusted Reviews” HONOR MagicBook Pro 16'ни “Best in Show” мукофоти билан тақдирлади ва у интеллектуал тасвир қидируви, ҳужжатларнинг қисқача тавсифи, матнни тушуниш, AI Subtitle ва Magic Text AI фойдаланувчиларга кундалик вазифаларни ҳал қилишга ёрдам берадиган келажак рамзи эканини айтди.

HONOR Magic V2 RSR ҳам жаҳон ОАВларининг эътирофига сазовор бўлди. Смартфон кўргазмада тақдим этилган энг яхши маҳсулотларга бериладиган “GLOMO Best in Show” нуфузли саноат мукофоти билан тақдирланди. “Cosmopolitan” букланувчи смартфонни Лондон мода ҳафталигидаги энг яхши янги маҳсулотлар рўйхатига киритиб, HONOR Magic V2 RSR дизайндаги инқилоб эканини айтди.

Янги HONOR маҳсулотлари биз сунъий интеллект даврига кирганимизни ва тез орада ҳар бир инсон янги технологиялар билан яқиндан алоқада бўлишини исботлади. HONOR компаниясининг янги маҳсулотлари тез орада Ўзбекистон бозорида пайдо бўлади.

Қўшимча маълумотларни HONOR компаниясининг расмий telegram  ҳамда Instagram  саҳифасидан олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг