Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Ҳожимат Эркинов U-23 Осиё кубогида иштирок этади

Спорт

image

Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” клуби аъзоси Ҳожимат Эркинов Қатар яшил майдонларида старт олган Осиё кубогида Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига ёрдам беради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, ЎФА Ҳожимат Эркиновнинг Осиё кубогида иштирок этиши борасида келишувга эришган. Футболчи яқин вақт ичида терма жамоа ихтиёрига етиб келиши кутилмоқда.

“Айни пайтда легионерларимизнинг клублари билан музокаралар давом этмоқда. Музокаралар натижаси ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилинади”, дейилади манба хабарида.

Шунингдек, Россиянинг “Нижний Новгород” клуби аъзоси Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳам Темур Кападзе бошчилигидаги жамоа ихтиёрига келиб қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Осиё кубогидаги дастлабки ўйинини иорданиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб бориши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё кубоги Иброҳимҳалил Йўлдошев Ҳожимат Эркинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made