Қирғизистон фуқароларини Яқин Шарққа боришдан тийилишга чақирди

Олам

image

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу минтақадаги вазият кескинлашгани муносабати билан республика фуқароларига Яқин Шарқ мамлакатларига саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган хабарда айтилади. 

“Яқин Шарқ минтақасида давом этаётган кескин вазият туфайли вазирлик Қирғизистон Республикаси фуқароларига Яқин Шарқ минтақасига, хусусан Исроил, Эрон, Сурия, Ироқ, Ливан ва Фаластин ҳудудларига саёҳат қилишдан бош тортишни тавсия қилади”, дейилади хабарда.  

Ташқи ишлар вазирлиги ушбу давлатлар ҳудудида жойлашган Қирғизистон фуқароларига вазият барқарорлашгунча ўз хавфсизлик чораларини кучайтиришни тавсия қилди. 

“Элчихоналарнинг фавқулодда телефон рақамлари мавжуд бўлиб, улар орқали минтақада бўлган Қирғизистон фуқаролари, агар керак бўлса, ёрдам ёки маслаҳат сўрашлари мумкин”, дея эслатган ТИВ.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Яқин Шарқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made