Кроуфорд-Мадримов тўқнашуви ғолиби кимга қарши жанг қилиши аниқ бўлди

Спорт

image

Жорий йил 3 август куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов вазн тоифасидан қатъи назар P4P рейтинги етакчиси, америкалик енгилмас Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади.

Мазкур тўқнашув АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда. Баҳс Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBO) камари учун ўтказилади.

Жангда ғолиб бўлган боксчи кейинчалик WBC ва WBO камарлари соҳиби Себастьян Фундорага қарши рингга кўтарилади. 

Маълумот учун, америкалик 26 ёшли Фундора профрингда 23 та жанг ўтказиб, 21 та тўқнашувда ғалаба қозонган, 1 та жангда эса имкониятни бой берган яна 1 та баҳсда эса дуранг қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов Теренс Кроуфорд Себастьян Фундора

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг