Mastercard акция эълон қилади: йўлкира нархи 1000 сўм

Бизнес

image

Aкция 15 январда 9 та шаҳарда старт олди: Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Хива, Наманган, Қарши, Aндижон. 

“Mastercard билан қатнов” акцияси жамоат транспортида йўл ҳақини 1000 сўмга тушириш имконини беради. Таклифдан фойдаланиш учун йўловчи автобусга чиқаверишда ёки Тошкент метрополитенининг турникетида жойлашган AТТО валидаторига Mastercard картасини теккизиш орқали йўл ҳақини тўлаши керак.

Контактсиз тўловлар 20 йил олдин бозорда илк Mastercard контактсиз пластик карталари пайдо бўлганида юзага келганди. Mastercard® Contactless (аввалги MasterCard PayPass) технологияси тўловларни картани терминалга бир марта теккизиш орқали ўтказиш имконини беради. Бу тўловнинг хавфсиз, тезкор ва экологик тоза усули саналади.

“Mastercard билан ҳар қандай саёҳат қулайроқ ва фойдалироқ бўлади, ҳатто бу шаҳарнинг бошидан адоғигача қисқа сайр бўлса ҳам. Контактсиз банк картаси билан йўл ҳақини тўлаш – “ақлли шаҳарлар” концепциясининг узвий қисми бўлиб, уни ривожлантириш устида Mastercard бутун дунё бўйлаб иш олиб бормоқда. Бунинг моҳиятида инсонлар ҳаётини яхшилаш ётади.

Транспорт тизимини қўллаб-қувватлаш ва инновацион ечимларни жорий қилишда кўмаклашиш – Ўзбекистондаги фаолиятимизнинг йўналишларидан биридир. Mastercard технологиялари билан шаҳар инфратузилмаси шаҳарликлар ва сайёҳлар учун янада қулай ва дўстона бўлади”, дейди компаниянинг Ўзбекистон ва Беларусдаги бош директори Денис Филиппов.

Йўл ҳақининг махсус нархи Mastercard'нинг кобейжингдан ташқари исталган карталари билан тўлашда амал қилади. Кобейжинг карталари – бу бир вақтда иккита тўлов тизими томонидан чиқарилган карталардир. Уларда Mastercard логотипидан ташқари, бошқа тўлов тизими (масалан, Uzcard ёки Humo) логотипи ҳам бўлади.

“Mastercard билан қатнов” акцияси Тошкентда 2024 йил 15 февралгача, бошқа шаҳарларда – 2024 йил 15 апрелгача давом этади. Ташкилотчи акция муддатини узайтириш ёки қисқартириш ҳуқуқига эга.

Mastercard картасини қуйидаги банкларда очиш мумкин: ANORBANK, Asia alliance bank, Asaka Bank, Ipoteka Bank, Ipak Yo’li bank, Kapitalbank, NBU, Orient Finans Bank, Octobank, Tenge Bank, Trastbank, Turonbank, O'zsanoatqurilishbank.

“Mastercard билан қатнов” акцияси тафсилотлари билан сайтда ёки Instagram'да танишиш мумкин.

Маълумот учун:

Mastercard (NYSE: MA) — тўлов индустриясида ишловчи глобал технологик компания. Бизнинг миссиямиз – хавфсиз, содда, технологик ва ҳаммабоп транзакцияларни таъминлаб, барчага ва барча жойда афзаллик берувчи рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва кучайтириш. Ҳимояланган маълумотлар ва тармоқлардан фойдаланиб, ҳамкорлик ва илҳом манбаларига таяниб, биз инсонларга, молия институтларига, ҳукуматларга ва бизнесга ёрдам берадиган инновациялар ва ечимларни тақдим этамиз. Бизнинг маданиятимиз ва компаниянинг ичида ҳамда унинг ташқарисида қилаётган бор саъй-ҳаракатимиз маънавият коэффициенти (decency quotient, DQ)га мувофиқ аниқланади. Биз 210 дан зиёд иқтисодиётда бизнес юритамиз ва барча учун бебаҳо имкониятлар эшигини очувчи барқарор оламни кашф этамиз.

 Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг