Москвадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир тожикистонлик ҳибсга олинди

Олам

image

Россия пойтахти Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида уюштирилган терактга алоқадор яна бир шахс ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Гумонланувчи Тожикистон фуқароси Муҳаммад Зоир Шарипзода “уюшган гуруҳ таркибида одам ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини содир этиш”да айбланмоқда. Москванинг Басманний суди тергов талабига биноан Муҳаммад Зоир Шарипзодага нисбатан 2024 йил 22 майга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади.

Маълумот учун, 22 март куни Москва вилоятидаги “Крокус Сити Ҳолл”нинг концерт залида бир гуруҳ қуролланган шахслар отишма бошлаган, кейин эса ўт қўйган. ИШИДнинг "Вилоят Хуросон" номли ячейкаси ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Россия расмийлари теракт ортида Украина турганини даъво қилмоқда. ФХХ дастлаб терактга алоқадорликда гумон қилинган 11 кишини қўлга олганини маълум қилди. Ҳибсга олинганлардан тўрт нафари бевосита жиноятчилар бўлгани ҳақида хабар берилди. ФХХ 31 март куни Доғистонда теракт тайёрлашда гумон қилинган тўрт нафар хорижликни қўлга олди. Ҳибсга олинганлардан бири теракт иштирокчиларига қурол ва пул берганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Москва суди "Крокус" концерт залига ҳужум қилишда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси Ёқубжон Юсуфзодани ҳибсга олганди. Кейинчалик ФХХ ходимлари Москва, Екатеринбург ва Омск шаҳарларида терактга алоқадорликда гумон қилинган уч нафар шахсни қўлга олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва теракт Крокус Сити Ҳолл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made