Нефть қувурларига ҳужумлар бутун жаҳон иқтисодиётига таҳдид солмоқда

Олам

image

Саудия Арабистонидаги нефт қувурларига ҳужумлар нафақат қиролликка қарши қаратилган, балки бутун жаҳон иқтисодиётининг хавфсизлигига таҳдид солмоқда. 

Бу ҳақда Саудия Арабистони матбуотидаги Қироллик ҳукуматининг махсус баёнотида маълум қилинган. 

“Нефт қувуридаги насос станцияларига қарши провокация нафақат қиролликка қарши, балки жаҳон бозорига ва бутун жаҳон иқтисодиётига нефт етказиб бериш хавфсизлигига путур етказишга қаратилган”,  дейилади баёнотда.  

Саудия ҳукумати таъкидлаганидек, “барча террорчи ташкилотларга, жумладан Ямандаги ҳусийчи “Ансор Аллоҳ” жангариларига қарши курашиш муҳим аҳамиятга эга”.

Сешанба куни Қиролликнинг энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Ҳолид ал-Фалаҳ маҳаллий вақт билан соат 06: 00дан 06: 30 гача учувчисиз қурилмалар қироллик шарқидан порт шаҳар Янбудаги денгиз портигача чўзилган нефт транспортировка қилинадиган қувурларга ҳужум уюштирилганини эълон қилган эди. Ҳолид ал-Фалаҳ шунингдек, ҳужум сабаб нефт қазиб олиш ва экспорт қилиш тўхтаб қолмагани, қурбонлар ва ярадорлар йўқлигини баён қилди. 

Al Massira телеканали маълумотига кўра, ҳужум исёнчи ҳусийларнинг еттита учувчисиз бошқарилувчи қурилмалари томонидан амалга оширилган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг