OpenAI ўзбекистонликларга ChatGPT'дан фойдаланишга рухсат берди

Технология

image

Сунъий интеллектга асосланган, сўровлар бўйича маълумот берувчи ChatGPT хизмати ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун очилди. Бу ҳақда OpenAI платформасида маълум қилинди.

Қайд этиш жоизки, ушбу хизматдан ўзбекистонликлар аввал фақат VPNʼни ёққан ҳолда, чет эл рақамлари орқали рўйхатдан ўтиши мумкин эди. Эндиликда Ўзбекистондаги алоқа операторлари рақамлари орқали ҳам рўйхатдан ўтиш мумкин.

“Биз кўплаб мамлакатлар, минтақалар ва ҳудудларга API рухсатини тақдим эта олганимиздан фахрланамиз ва ҳар доим кўпроқ қўшиб борамиз. Географик хилма-хиллик ва кенг тарқалган имтиёзлар биз учун жуда муҳим ва биз хавфсиз киришни таъминлай оладиган жойлар сонини кўпайтириш учун астойдил ҳаракат қилмоқдамиз. Агар жойлашувингиз ҳозирда API рухсатини қўллаб-қувватламаса, янгиланишларни кейинроқ текширинг”, дейилади платформада келтирилган хабарда.

Маълумот ўрнида, ChatGPT – суҳбат қуриш, коддаги хатоларни қидириш, шеър ёзиш, скрипт ёзиш ва ҳатто баҳслашишга қодир бўлган чат-бот ҳисобланади. 

ChatGPT OpenAI компаниясининг янги чат-боти ҳар қандай фойдаланувчи учун мавжуд бўлган биринчи кўп вазифали сунъий интеллект ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ChatGPT OpenAI

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг