Озарбайжонлик депутатнинг китоби Ўзбекистонда чоп этилди

Жамият

image

Озарбайжон Республикаси Миллий Миллат Мажлиси депутати Ганира Пашаеванинг шеърлар китоби Ўзбекистонда чоп этилди. Депутатнинг китоби “Эшикни оч" деб номланади. У Хосият Рустамова таржимаси асосида нашр этилди.

Ганира Пашаева Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюриб, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари, бу заминдан ўтган улуғ авлиёлар ҳақида маҳаллий матбуот ва ТВда чиқишлар қилган. Ўтган йили QALAMPIR.UZ раҳбари - журналист Қамариддин Шайхов Озарбайжонга ташрифи доирасида Ганира Пашаева билан учрашиб, унинг шеърлари, журналистик фаолияти билан танишлигини маълум қилиб, бу шеърларни ўзбек тилида ҳам ўқувчиларга етказиш кераклигини айтганди.

Ганира Пашаева 2005 йилдан буён Озарбайжон Парламенти аъзоси. У 1975 йилда Товуз районида таваллуд топган. Озарбайжон давлат тиббиёт университетини тамомлаган. Қолаверса, ҳуқуқшунос сифатида ҳам таълим олган. У фаолиятини 1998 йил ANS телеканалида мухбир ўлароқ бошлаган.

Ганира Пашаева турк тилида ҳам шеърлар ёзади. Унинг турк тилидаги икки китоби Туркияда нашр этилган. У Туркияда ҳам таниқли сиёсатчи сифатида тилга олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг