ИИВ Тергов департаменти “зам”и ҳам ишдан бўшашга ариза ёзгани айтилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари, полковник Ойбек Қулбеков ҳам лавозимидан озод этилишини сўраб, ариза ёзгани айтилмоқда. QALAMPIR.UZ'даги қўшимча маълумотларга кўра, Қулбеков бошқа ишга ўтиши муносабати билан ариза ёзган бўлиши мумкин.

Ойбек Қулбеков Ички ишлар вазирининг 16 ноябрдаги буйруғи билан Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари – Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.

Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош прокурор ўринбосари лавозимидан кетиш учун ариза ёзгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ ИИВ Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made