Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги учун 6 миллион евро ажратди

Жамият

image

25 апрель куни Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматига қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш учун 6 миллион евро (тахминан 82 миллиард сўм) ажратди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Тошкентдаги делегацияси матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, грант озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш бўйича стратегия ҳамда дастурларни бюджетлаштириш бўйича йўриқномаларни амалга оширишга туртки бўлди. Грантдан ташқари Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган техник ёрдам Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ислоҳотларни режалаштиришда кўмаклашади.

“Қишлоқ-озиқ-овқат сектори Ўзбекистон иқтисодиёти учун ўта муҳим ва аҳоли бандлигининг асосий манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаролари истеъмол қиладиган гўшт ва сабзавот маҳсулотларининг асосий қисмини оилавий фермер хўжаликлари етиштиради. Шу боис, биз ушбу деҳқонларнинг ўзгарувчан иқлим шароитига мослашиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш, маҳаллий ва глобал қиймат занжирининг бир қисмига айланиш имконини берувчи  ислоҳотларга эътибор қаратмоқдамиз. Грант маблағлари Европа Иттифоқининг GSP+ каби бошқа ташаббуслари билан биргаликда Европа Иттифоқига экспорт ҳажмини оширишга ҳам ёрдам беради”, дейди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан.

Барқарор қишлоқ-озиқ-овқат сектори Европа Иттифоқининг Ўзбекистон учун (2021-2027) кўп йиллик индикатив дастурининг учта стратегик устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бошқа устуворликларга яхши бошқарув ҳамда инклюзив, яшил ва рақамли ривожланиш киради. 2021 йилдан буён дастур Ўзбекистонга 76 миллион евро (деярли 1 триллион сўм) ажратди.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда қишлоқ-озиқ-овқат сектори учун грантлар ажратиш бўйича етакчилик қилмоқда. 20 миллион евро миқдоридаги грантдан ташқари, Европа Иттифоқи 2020-2023 йиллар оралиғида сектор учун 32,5 миллион евролик бюджет билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган.

Мохинур Умрзоқова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Европа Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made