“Толибон” қабул қилмаган сифатсиз бензин Россияга тегишли экани айтилди

Жамият

image

Аввалроқ, "Толибон" стандартлари департаменти Ҳайратон портидан ҳажми 120 минг литрга яқин икки цистерна нефть маҳсулотини Ўзбекистонга қайтаргани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур ҳолатга Божхона қўмитаси изоҳ берди. Маълум қилинишича, "Толибон"нинг талабига жавоб бермаган сифатсиз бензин Россия компаниясига тегишли бўлган.

"Гап шундаки, қайтариб юборилган нефть маҳсулотлари Ўзбекистонга тегишли эмас. Аксинча, 2 та цистернага ортилган 120 тонна бензин Афғонистонга Россиядан юборилган ва мамлакатимиз ҳудудидан транзит тарзида ҳаракатланган, холос.

Афғонистон томони ушбу ёқилғини қайтариб юборгани сабабли цистерналар 2024 йил 6 апрель куни "Айритом" чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган", дейилади муносабатда.

Божхона қўмитаси афғонистонлик ҳамкорларини икки томонлама дўстона муносабатларни инобатга олган ҳолда, текширилмаган ва асоссиз хабарларни шошмашошарлик билан тарқатмасликка чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон сифатсиз бензин божхона қўмитаси муносабати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made