“Толибон” яна Ўзбекистон нефтини сифатсиз деб ортига қайтарди

Жамият

image

"Толибон" стандартлари департаменти Ҳайратон портидан ҳажми 120 минг литрга яқин икки цистерна сифатсиз бензинни Ўзбекистонга қайтариб юборди. Бу ҳақда муваққат ҳукуматнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилинди.

"Сифатсиз, сиғими тахминан 120 минг литр бўлган нефть маҳсулотларининг Афғонистонга киришига тўсқинлик қилинди ва Ҳайратон порти орқали Ўзбекистонга қайтарилди", деган "Толибон"нинг Стандартлар бўйича миллий идораси ходимлари.

Бундан ташқари, Шайх Абу Насар Фараҳий портидан Эроннинг 19 цистерна паст сифатли нефть маҳсулотлари ҳам қайтарилган. 

"Барча давлатлардан мамлакатга сифатсиз товарларни олиб киришдан сақланишни яна бир бор талаб қилинади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Толибон" Ўзбекистон ёғини ҳам сифатсиз деб қабул қилмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Толибон нефт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made