Тошкентда “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги вазирлар учрашуви бошланди

Жамият

image

Бугун, 15 апрель куни Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги Ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Анжуманда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Баҳрайн, Қатар, Қувайт, БАА, Уммон ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлари иштирок этмоқда.

Фахрий меҳмон сифатида Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов ҳам таклиф этилган. 

Ушбу халқаро йиғинда Ташқи ишлар вазирлари Кенгаш мамлакатлари ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги сиёсат, хавфсизлик, савдо ва инвестиция, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар ва спорт соҳаларидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилиниши кутилмоқда. 

Маълумот учун, 2022 йилнинг 7 сентябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида "Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши – Марказий Осиё" Стратегик мулоқотининг биринчи вазирлар учрашуви бўлиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 19 июль куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммити бўлиб ўтганди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этганди.

Моҳинур Умрзоқова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент Марказий Осиё Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made