Туркиядаги даҳшатли зилзиладан ҳикоя қилувчи тасвирлар

Таҳлил

03

Аввал хабар берганимиздек, QALAMPIR.UZ журналисти Алибек Бейжанов 2023 йилда Туркияда юз берган даҳшатли зилзиладан кейинги ҳолатни ўрганиш учун ушбу мамлакатда бўлиб турибди. Дастлаб зилзиладан энг кўп талафот кўрган Қаҳрамонмараш вилояти кўздан кечирилиб, аҳоли учун қандай ишлар амалга оширилгани ўрганилди. 

Эндиги манзил Туркиянинг Эрзурум вилояти Испир туманидаги Акпинар қишлоғи бўлди. 

Адияман шаҳри ҳокимлиги вакили Меҳмет Тиглининг маълум қилишича, зилзила вақтида вайрон бўлган уйлар ўрнида нафақат хонадонлари йўқ бўлиб кетган балки имконияти кам таъминланган, зилзиладан сўнг уйида яшаш хавфли бўлган оилалар учун ҳам уйлар қуриб берилади. Шунингдек, 90 дан ортиқ фуқароларга керакли ҳужжатлари қайта тиклаб берилган. 

Ҳудуддаги зилзила вақтида ярим қулаган, аммо шу вақтгача йиқитилмаган бинолар ҳам бор. Уларнинг ҳозиргача бу ҳолатда туришининг асосий сабаби ҳозирги вақтда суриштирув ишлари давом этаётган билан боғлиқ. Тергов ва суд ишлари тугаганидан сўнг суд қарорига кўра, у биноларни ҳам тақдири аниқ бўлади.

Жорий йилнинг 6 февраль куни “Аср фалокати” – Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида юз берган кучли зилзилага 1 йил тўлди. Ушбу зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлиб, уйлар, иншоотлар вайронага айланганди. Аммо шу бир йил ичида вилоятни қайта тиклаш ишлари олиб борилди ва бу ҳали ҳам давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрзурум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг