Ўзбекистон U-23 Осиё кубогидаги энг қиммат жамоа – “Transfermarkt”

Спорт

image

Футбол бўйича U-23 Ўзбекистон терма жамоаси Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубогининг энг қиммат жамоаси деб топилди. Бу ҳақда “Transfermarkt” портали хабар берди.

Манбага кўра, Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон жамоаси таркибининг умумий қиймати 15,85 миллион еврони ташкил этади. Бу борада Ўзбекистондан кейинги поғонани Япония жамоаси банд этди. “Кунчиқар юрт” жамоаси таркибининг қиймати 12,6 миллион еврога тенг. Бу борада кучли учликка Корея термаси якун ясаб берди. Корейслар жамоаси таркибининг қиймати 9,68 миллион еврога тенг.

U-23 Осиё кубогининг энг арзон жамоаси сифатида Иордания терма жамоаси қайд этилди. Иорданияликлар таркибидаги футболчиларнинг умумий трансфер нархи 850 минг еврога баҳоланди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Олимпия жамоаси турнирдаги юришини 17 апрелдан бошлайди. “D” гуруҳидан жой олган Темур Кападзе шогирдларига дастлабки турда малайзиялик футболчилар рақиблик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё кубоги Темур Кападзе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made