Ўзга юртда яшаб, оилага кўмаклашиш билан боғлиқ учта воқеа

Бизнес

image

Баъзида, тақдир тақозоси билан, яқинларимиздан узоқда бўламиз. Ота-оналар оиласининг муносиб яшашини таъминлаш мақсадида пул топгани чет элга кетади ёки уларнинг фарзандлаир хорижий университетларга ўқишга киради. Ўзингиз олисда бўлсангиз ҳам, яқинларингизга осонгина ёрдам бера олишингиз мумкинлиги ҳақида биласизми?

Марказий банк маълумотларига кўра, 2023 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга пул жўнатмалари тизимлари орқали 8,4 млрд доллар келиб тушган. Чет элда ишлаётган ватандошларимиз шу тариқа ўз оилаларини таъминламоқда, ота-оналарига кўмаклашяпти, тураржой ва машинага пул йиғмоқда.

Ушбу мақолада “Золотая Корона”дан “Корона (6+)” иловаси тезда чет элга пул жўнатиш ва четдан пул олиш имконини бериши ҳақида сўзлаймиз.

Саодат, Самарқанд, 67 ёш

Катта ўғлим Россияда ишлайди, ўртанчам – Қозоғистонда. Улар ҳар ой менга “Золотая Корона” орқали пул жўнатадилар. Олдинлари жўнатмани олгани банкка борардим. Ўзи яқин жойлашган, бориш қулай. Лекин ўтган йили оёғимда муаммолар юзага келди ва юришим, навбатда туришим қийинлашди. Яна эсимда, банк мутахассиси “тизим ишламай қолди” деб айтган пайтлари ҳам бўларди. Ўшанда ё узоқроқ кутишга ёки эртасига яна боришга тўғри келарди.

Бахтимга, неварам ақлли чиққан – интернетдан қидириб, “Золотая Корона” иловаси борлигини айтди. Телефонда пулларни биратўласи картага ташлаб олишни ўргатди. Анча қулай бўлди.

“Золотая Корона” орқали пулни банкда ҳам, илова орқали  мустақил олиш ҳам мумкин. Иккинчи усул ҳеч қаерга бориш талаб этилмаслиги билан қулай: пулни ўз картангизга бевосита уй ёки офиснинг ўзида туриб тушириб олишингиз мумкин. Бунинг учун қуйидагилар талаб этилади:

  • жўнатувчи жўнатмани расмийлаштиришда олувчининг телефони ва жойлашган мамлакатини кўрсатиши;
  • олувчи “Корона (6+)” мобил иловасида ушбу рақам остида рўйхатдан ўтиши.

Олувчи учун ҳеч қандай қўшимча комиссия мавжуд эмас.

Аброр, Андижон, 23 ёш

Бир неча йилдан бери Иркутскда ишлайман. Иш ҳақимнинг бир қисмини аёлимга, бир қисмини  отамга юбораман. Олдин отам пулни банк орқали олар эди, кейин пулни бошқа банкка олиб бориб, омонатга қўярди (у ерда фоиз каттароқ). Шу тариқа ота-онам сингилларимнинг тўйига пул тўплайди. Охирги марта уйга Янги йилда келдим. Ўшанда отам билан банкка бордик, уларга долларли карта очдик ва мен “Золотая Корона” иловасидан фойдаланишни ўргатдим. Энди пул жўнатсам, отам маблағни иловада карталарига ташлайдилар ва ўша заҳоти онлайн омонатга ўтказади. Энди ҳеч қаерга боришларига ҳожат йўқ. Бу куз биз сингилларимдан бирини турмушга чиқарамиз, кейин иккинчи синглимнинг тўйига пул йиға бошлаймиз.

Жўнатмаларни ўтказиш муайян Ўзбекистон банклари чиқарган Uzcard, Humo, UnionPay, Visa, Mastercard (жумладан Maestro) карталарига мумкин.  Ҳисоблаш валютаси (сўм, доллар ёки бошқа) картани чиқарган банкка боғлиқ бўлади. Агар валютада омонатлар қўймоқчи бўлсангиз ёки чет элда таътил учун пул йиғаётган бўлсангиз, валюта карталари қулай саналади. 

Абдумалик, 19 ёш, Тошкент

Мен талабаман, контрактимни тўлашда менга Ботир акам ёрдам бериб келади. У ҳозир Краснодарда яшайди ва ҳар ой ота-онамга “Золотая Корона” орқали пул жўнатади. Ўтган йил бир гал Ботир акамга иш ҳақини вақтида тўлашмади, вақт эса тиғиз эди. Мен тўлов муддатининг охирги кунида контракт пулини тўлашга муваффақ бўлдим. “Золотая Корона” тизими тез ишлаши жуда ўринли бўлди: акам иловада ўтказмани расмийлаштирди, мен ҳам илованинг ўзида қабул қилдим, картага ўтказдим ва контрактни тўлашга улгурдим.  

“Корона (6+)” иловаси вақтни тежаш имконини беради. Жўнатувчи ҳам, олувчи ҳам банкка бориши шарт эмас, чунки барча амалиётларни онлайн бажариш мумкин. Агар нақд керак бўлса, жўнатмани Ўзбекистоннинг кўплаб банкларида олиш мумкин. “Золотая Корона” бутун республикада ишлайди.

Бундан ташқараи, “Корона (6+)” мобил иловаси орқали жўнатмалар юбориш учун комиссия жуда манфаатли: агар юбориш ва қабул қилиш валютаси бошқа-бошқа бўлса, Россиядан Ўзбекистонга, шунингдек Ўзбекистондан Россияга жўнатмаларни мутлақо комиссиясиз юбориш мумкин. Бундай ҳолатда жўнатишга 0% ли тариф амал қилади.

“Золотая Корона” пул жўнатмаларини тез ва қулай олиш ва юбориш учун “Корона (6+)” иловасини юклаб олинг.

“Платежний Центр” РНКО (МЧЖ) pul жўнатмалари оператори, манзил: Россия, Новосибирск ш., Киров кўч., 86, ОГРН: 1025400002968, Россия банки лицензияси №3166-К, санаси: 14.04.2014 й. Хизмат ҳақида батафсил: rnko.ru. “Корона (6+)” иловаси.

App Store – “Apple Ins” товар белгиси,
Google Play – “Google LLC”товар белгиси.

Жўнатмаларни  муайян Ўзбекистон банклари чиқарган Uzcard, Humo, UnionPay, Visa, Mastercard (жумладан Маестро) карталарига ўтказиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг