Яқин Шарқдаги можарони Фаластин давлатини яратиш орқали ҳал қилиш мумкин – Си Цзиньпин

Олам

image

Бугун, 6 май куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин Францияга ташриф буюрди. Ушбу ташрифида у Яқин Шарқдаги можародан сўз очиб, бу муаммони Фаластин давлатини яратиш орқали ҳал қилиш мумкинлигини айтди. Унинг сўзларини “Le Figaro” келтирмоқда.

“Фаластин-Исроил можароси бизни ташвишга солмоқда. Асосий ечим мустақил Фаластин давлатини яратишдир”, дейди Си Цзиньпин.

Шунингдек, Си Цзиньпиннинг айтишича, тарих шуни кўрсатадики, доимий беқарорлик асосан БМТ резолюциялари бажарилмагани, икки давлат тамойилининг емирилиши ва Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнидан четга чиқиш билан боғлиқ.

Унинг фикрича, давлатлар Яқин Шарқда тинчликни тиклашга ёрдам бериш учун ҳамкорликни кучайтириши керак.

Маълумот учун, 6-7 май кунлари Хитой раҳбари Си Цзиньпин Францияда бўлади. У Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашиши кутилмоқда. Бундан ташқари, у Сербия етакчиси Александр Вучич ва Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Си Цзиньпин Германия канцлери Олаф Шольцни қабул қилган эди. Германия раҳбари хитойликлардан Украинадаги можарони ҳал қилиш масаласида Москвага таъсир ўтказишни сўради. Бироқ Хитой Халқ Республикаси раиси Шольцга Россияга ҳам, Украинага ҳам мос келадиган музокаралар платформасини яратиш зарурлиги ҳақида гапириб, инқирозни тугатиш учун барча томонлар ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Си Цзиньпин Яқин Шарқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made