Евро-2024 стадионларига саёҳат: Олимпия стадиони

Спорт

image

Жорий йилнинг 14 июнидан 14 июлига қадар Германиянинг 10 та шаҳрида Европа чемпионати бўлиб ўтади. Бу мусобақа мамлакатнинг 2006 йилги Жаҳон чемпионатидан кейинги илк катта турнирга мезбонлиги ҳисобланади. QALAMPIR.UZ ушбу мусобақага мезбонлик қиладиган шаҳарлар ва стадионлар ҳақида қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилади. 

Дастлаб, мусобақа финали бўлиб ўтадиган Олимпия стадиони ва Берлин шаҳри ҳақида тўхталамиз.

Берлин шаҳри:

Шаҳар 1990 йилда Германиянинг бирлашувидан сўнг мамлакат пойтахти бўлади. У тарих ва маданиятга бой ҳисобланади. Бранденбург дарвозаси, 368 метр баландликдаги телеминора ҳамда Берлин девори шаҳарнинг энг кўп туристлар ташриф буюрадиган жойи бўлиб келмоқда.

Стадион тарихи:

Мамлакат пойтахти Берлинда жойлашган ушбу стадион 1936 йил 11-Олимпия ўйинлари учун қурилган. Олимпиада пайтида стадионга 100 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрган ва ўша пайтдаги рекорд кўрсатгич бўлиб тарихда қолган. Архитектор Вернер Марх томонидан лойиҳаланган стадион иккинчи жаҳон уруши йилларида ўқ-дорилар, озиқ-овқатлар ва виноларни сақлаш жойига, шунингдек, радиоэшиттириш майдончасига айлантирилган. 
2004 йилдаги қайта таъмирдан сўнг стадион бутунлай замонавий кўринишга келди. Стадион сиғими эса бироз қисқариб, 74475 минг мухлисга мўлжалланди. Ҳозирда ўйингоҳда Германия миллий терма жамоаси, мамлакатнинг турли ёш тоифасидаги терма жамоалари ва шаҳарнинг “Герта” клуби уй ўйинларини ўтказади.

Стадионда бўлиб ўтган муҳим ўйинлар:

1974 йилги Жаҳон чемпионати 
Гуруҳ босқичи ўйинлари.

Жаҳон чемпионати 2006. Финал.
Франсия 1:1 Италия (пен 4:5) 

“Герта” жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган ушбу стадион 2006 йилги Жаҳон чемпионати финалига мезбонлик қилган. Финалда Франция ва Италия терма жамоалари тўқнашган. Ушбу финал Италия чемпионлиги ва Зинедин Зиданнинг Марко Матераццига “калла” қўйгани билан ёдда қолган. 

Европа Чемпионлар лигаси 2014-2015. Финал

”Ювентус” 1:3 ”Барселона”

Пеп Гвардиола давридан кейин ўзининг даҳшатли таркиби билан ЕЧЛни ютган “Барселона” учун ушбу соврин ҳалигача турнирдаги охиргиси бўлиб турибди.

Евро-2024. Стадионда бўлиб ўтадиган ўйинлар:

15.06.2024. Испания - Хорватия;
21.06.2024. Польша - Австрия;
25.06.2024. Нидерландия - Австрия;
29.06.2024. 1/8 финал- A2 -B2; 
06.07.2024. Чорак финал;
17.07.2024. Финал.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Берлин Евро-2024 Олимпия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made