Йилнинг энг яхши клуби бўлиш учун номзодлар маълум бўлди

Спорт

image

Globe Soccer Awards 2024 йилда Европанинг энг яхши жамоаси совринига номзодларни эълон қилди. Номзодлар орасида “Арсенал”, “Аталанта”, “Барселона”, “Байер”, “Бавария”, "Боруссия Дортмунд”, “Брест”, “Жирона”, “Интер”, “Ливерпуль” “Манчестер Сити”, “Монако”, ПСЖ, “Реал Мадрид” ва “Спортинг” клублари бор.

Энг яхши аёллар жамоаси соврини учун “Рома”, “Барселона”, “Бавария”, “Челси”, “Ювентус”, “Лион”, “Манчестер Сити”, ПСЖ, “Реал” ва “Вольфсбург” кураш олиб боради.

2023 йилда энг яхши эркаклар жамоаси соврини Англиянинг “Манчестер Сити” клубига насиб этган бўлса, “Барселона Фемини” йилнинг энг яхши аёллар жамоаси деб эътироф этилганди.

Қайд этиш жоиз, 2023/2024 йилги мавсум Европа Чемпионлар лигаси финалида “Реал Мадрид” ва “Боруссия Дортмунд” клублари ўйнайди. Европа лигаси финалида “Аталанта” ва “Байер” тўқнаш келса, “Олимпиакос” ва “Фиорентина” жамоалари Конференциялар лигаси ғолиблиги учун курашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Арсенал ПСЖ Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made