Ер сайёрасидаги ҳавоси энг тоза жой аниқланди
Олам
−
03 Июнь 2020
15730Колорадо университети олимлари тадқиқот олиб бориб, сайёрамизнинг қайси минтақаларида ҳаво жуда ҳам тоза эканлигини аниқлашди. Улар томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари Proceedings of the Natural Academy of Sciences (PNAS) илмий журналида чоп этилди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, дунёда инсоннинг жадал ривожланиб бораётган фаолияти ва Ер юзида тарқалиши туфайли тоза табиат ва ифлосланмаган атроф-муҳит деярли қолмаган.
Бироқ мутахассисларнинг таъкидлашича, мутлақо тоза ҳавони Жанубий океанда деб аташ мумкин. Муаллифларнинг фикрига кўра, айнан шу жойларга қитъаларнинг ифлосланиши кам таъсир кўрсатган.
Мутахассислар ушбу гипотезани тасдиқлаш учун Антарктида соҳилларидаги бактерияларни ўрганишди. ДНК текшируви олимларнинг хулосаси тўғри эканлигини кўрсатди.
“Кўринишидан, Антарктида жанубий қитъадан бактериялар тарқалишдан ҳимояланган. Ҳисоботда айтилишича, Жанубий океан антропоген таъсир кўрсатмайдиган кам сонли минтақалардан биридир”, дейди олимлар.
LiveБарчаси