Қашқадарёда ҳам сув нархи ошади
Фойдали
−
14 Декабрь 2023
4660Қашқадарё вилоятида ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун нархлар ошади. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти хабар берди.
Унга кўра, қуйидаги ўзгартиришлар 29 декабрдан кучга киради:
Ичимлик суви учун:
- аҳолига – 1 м3 – 2500 сўм;
- бюджет ташкилотларига – 1 м3 – 6 000 сўм;
- улгуржи истеъмолчиларга – 1 м3 – 10 000 сўм.
Канализация хизматлари учун:
- аҳолига – 1 м3 – 1500 сўм;
- бюджет ташкилотларига – 1 м3 – 2500 сўм;
- улгуржи истеъмолчиларга – 1 м3 – 5 000 сўм этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бир неча вилоятларда сув тарифлари ўзгаргани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь