Шаҳарлараро қатновга иккита янги тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилди
Жамият
−
18 Май 2019
3830Шаҳарлараро темирйўл қатновини яхшилаш ва йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш, аҳолининг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2019 йил 18 майдан бошлаб, янги 6427- ҳамда 6428-сонли Тошкент-Хўжакент-Тошкент шаҳарлараро тезюрар поезд ҳаракатини йўлга қўйди.
Унга кўра, қатновлар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. “Салар” темир йўл бекатидан (Мўлжал: “Пушкин” метро бекати) поезд эрталаб соат 06:43да йўлга чиқиб, Хўжакентга соат 08:01да етиб боради. “Хўжакент” станциясидан соат 18:13 ҳаракатланган поезд соат 19:31да “Салар” бекатига етиб келади.
Йўловчилар учун яна бир афзаллик - мазкур тезюрар поезд йўл давомида ҳеч қандай оралиқ бекатларга тўхтамайди. Бу эса манзилга тез етиб боришга хизмат қилади.
LiveБарчаси