Столтенберг кутилмаганда Киевга борди

Олам

image

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг эълон қилинмаган ташриф билан Киевга борди. Бу ҳақда альянс матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Столтенберг Украина Президенти Владимир Зеленский билан қўшма матбуот анжумани ўтказган. Бош котиб Киевга бундан ҳам кўпроқ ёрдам беришга ваъда берган, бироқ 9-11 июль кунлари альянснинг Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитида Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши масаласи ҳал этилишига ишонч билдирмаган.

“Украина ғалаба қозониши учун ҳали ҳам кеч эмас. Бунинг учун НАТО иттифоқчилари берган ваъдаларини амалда бажариши ва ўз вақтида қурол-яроғ етказиб бериши муҳим”, деган Столтенберг.

Бундан ташқари, у Украинанинг альянсга аъзо бўлишини "ортга қайтиб бўлмас қарор" деб атаган.

Маълумот учун, Украина Президенти Владимир Зеленский 2022 йил сентябрида мамлакатнинг альянсга аъзо бўлиши учун ариза топширган эди. 2023 йил июль ойида НАТО саммитидан сўнг G7 давлатлари Украина учун хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги декларацияни имзолаган. Шунингдек, Украина-НАТО Кенгаши ташкил этилишини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Украина Йенс Столтенберг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг