Торнадо бир кечада АҚШдаги шаҳарнинг бир қисмини вайрон қилди (фоторепортаж)
Олам
−
29 Апрель
7820АҚШнинг Оклахома штатидаги Салфир шаҳрининг бир қисмини тунда содир бўлган торнадо вайрон қилди. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.
Маълум қилишича, кўплаб биноларнинг деворлари ва томлари қулаб тушган. Баъзи биноларни қайта тиклашнинг имкони йўқ. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, беш мингдан ортиқ одам уй-жойидан айрилган.
Мутахассисларнинг айтишича, дам олиш кунлари Оклахомада камида 16 та торнадо қайд этилган. Яна бир нечта торнадо Канзас жануби-шарқида ва Миссури шимоли-ғарбий қисмида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни тушдан кейин Хитой жанубидаги Гуандун провинциясининг Гуанчжоу шаҳрида йил бошидан бери энг кучли торнадо содир бўлганди. Табиий офат беш кишининг ҳаётига зомин бўлди, 33 киши жароҳат олди, уларнинг барчасига зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, торнадо 140 дан ортиқ завод ва фабрика биноларига зарар етказган.
Муқаддасхон Саттарова