Тожикистон ТИВ Россия элчисига нота топширди

Олам

image

Россиянинг Тожикистондаги элчиси Семён Григорьев Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга Россия Федерацияси ҳудудида республика фуқароларининг “ҳуқуқлари бузилгани” муносабати билан нота топширилди. Бу ҳақда Тожикистон ТИВ хабар берди.

Маълум қилинишича, 29 апрель куни Россия Федерациясининг Тожикистондаги элчиси Семён Григорьевга “Россия Федерацияси ҳудудида Тожикистон Республикаси фуқароларига нисбатан кескин салбий муносабатнинг оммавий тарзда намоён бўлиши, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кенг миқёсда бузилиши ҳолатлари юзасидан жиддий хавотир билдирган ҳолда” Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг нотаси топширилди.

“Бундай ҳаракат фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланилмоқда, бу Тожикистон-Россия муносабатлари руҳи ва анъаналарига тубдан мос келмайди”, дейилади нотада.

Эслатиб ўтамиз, 26 апрель куни Тожикистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Содиқ Имомий Россиянинг республикадаги элчиси Семён Григорьев билан сўнгги бир неча ҳафта ичида Тожикистон фуқаролари Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтишда дуч келган қийинчиликларни муҳокама қилганди. Тожикистон томони фуқароларининг Россияга киришини асоссиз рад этиш ҳолатлари кенг тарқалиб кетганидан хавотир билдирди. 27 апрель куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги республика фуқароларига вақтинча Россия Федерациясига бормасликни тавсия қилди. Кеча, 28 апрель куни расмий Душанбе Россия ҳукумати мингга яқин Тожикистон фуқаросини Москва аэропортларида ушлаб турганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Тожикистон нота Семён Григорьев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг