Ўғрилик қилган депутат истеъфога чиқди – Янги Зеландияда (видео)

Олам

image

Янги Зеландия Яшиллар партияси депутати Голриз Гаҳраман учта дўконда ўғрилик қилгани бўйича айблов ортидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда “New Zealand Herald” нашри хабар берди.

"Руҳий саломатлигим учун энг яхшиси - бу парламент аъзолигидан воз кечиш ва ўзимга эътибор бериш", деган Гаҳраман.

Билдирилишича, асли эронлик бўлган Гаҳраман учта дўкондан қимматбаҳо нарсаларни ўғирлаганликда гумонланяпти. Биринчи иккита ҳолат ўтган йилнинг декабрь ойида Окленддаги Scotties бутигида, яна бири октябрь ойида Веллингтондаги Cre8iveworx дўконида содир этилгани маълум бўлган. Собиқ депутатга нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Гаҳраманнинг аниқлик киритишича, бундай хатти-ҳаракатлар аслида унга хос эмас. Ушбу иллат ишдаги стресс туфайли юзага келган психологик тушкунлик билан боғлиқ. Шу билан бирга, у ўз айбини тан олган ва кечирим сўраган.

"Мен ўз ҳаракатимни оқламайман, лекин мени ҳам тушунишларини истайман", деган 42 ёшли Гаҳраман.

Маълумот учун, Гаҳраман Эронда туғилган ва оиласи билан Янги Зеландияда бошпана топган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича собиқ адвокати бўлган. У 2017 йилда қасамёд қилган ва Янги Зеландия ҳукуматида иш бошлаган қочқинлар бўйича биринчи депутат бўлиб тарихда қолди. Энди эса унинг парламентдаги ўрнини Веллингтоннинг собиқ мэри Селия Уэйд-Браун эгаллаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада депутат қишлоқдаги йиғилиш пайтида граната портлатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Янги Зеландия депутат Ўғрилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг