Ҳантавирус янги пандемиянинг бошланишими?

Олам

image
Вазият жиддий: Испания ҳантавирус тарқалган кема йўловчиларини карантинга олди north_east

Вазият жиддий: Испания ҳантавирус тарқалган кема йўловчиларини карантинга олди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бир кемада аниқланган ҳантавирус янги пандемиянинг бошланиши эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида баёнот эълон қилинди.

ЖССТ маълумотига кўра, мавжуд таҳлиллар биринчи касалланган шахс вирусни кема саёҳатидан олдин, Аргентина ва Чили ҳудудларида бўлган вақтида юқтирганини кўрсатмоқда. Ҳозирда унинг аниқ ҳаракат йўналиши ва юқтириш омиллари ўрганилмоқда.

Ташкилотга кўра, ҳантавирус одатда одамдан одамга осон юқмайди, асосий юқиш йўли кемирувчилар ҳисобланади. Бироқ кемада чекланган даражада инсондан инсонга юқиш эҳтимоли ҳам текширилмоқда.

ЖССТга кўра, контактларни кузатиш ишлари давом этмоқда ва янги ҳолатлар аниқланиши мумкин, аммо бу вазият COVID-19 каби пандемия даражасидаги хавф эмас.

Ташкилот шунингдек, йўловчилар ва контактлар 42 кун давомида аломатларни кузатиб бориши кераклигини, жумладан, иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, кўнгил айниши каби белгилар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозимлигини билдирди.

Ҳантавирус асосан кемирувчилардан юқадиган вирус бўлиб, оғир ҳолатларда нафас етишмовчилиги ёки буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳантавирус билан касалланиш ҳолатлари ортиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Ҳантавирус пандемия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг