Ҳарорат пасайиши ортидан Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди
Жамият
−
01 Март 2327 1 дақиқа
Ҳаво ҳарорати совуши ортидан Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳаво сифати ёмонлашди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 28 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига нисбатан совуқ ҳаво оқими кириб келишни бошлаган. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида шамол деярли кузатилмаяпти. Хусусан, кечаси (+3…+5 даража) ва кундузи (+11…+15 даража) ўртасидаги кескин ҳарорат фарқи эрталабки туман ва ҳарорат инверсияси шаклланишига сабаб бўлган. Айни дамда шаҳар нисбатан салқин ҳаво массаси таъсири остида бўлиб турибди, ёғингарчилик кутилмаяпти.
Ушбу метеорологик омиллар таъсирида атмосферанинг ерга яқин қатламларида ҳаво алмашинуви секинлашган, бу эса ифлослантирувчи моддалар тарқалишини чекламоқда. Шу муносабат билан ҳозирги вақтда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалар (PM2.5 ва PM10) концентрациясининг ошиши кузатилмоқда.
Синоптиклар прогнозларига кўра, эртадан бошлаб кутилаётган ёғингарчиликлар ҳаво сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига олиб келади.
Live
БарчасиЭрон Кипрга ҳам зарба берди
01 Март