Ҳасанбой Дўсматов 2 карра жаҳон чемпионига айланди
Спорт
−
13 Декабрь 4389 1 дақиқа
Бугун, 13 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги IBA Жаҳон чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов олтин медални қўлга киритди.
Ҳасанбой Дўсматов -51 кг вазнда бўлиб ўтган финалда россиялик Баир Батлаевни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва икки карра жаҳон чемпионига айланди.
Маълумот учун, навбатдаги финалларда қатнашадиган ўзбекистонлик боксчилар рўйхати қуйидагича:
-60 кг: Абдумалик Халоков;
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев;
-92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев;
+92 кг: Арман Маханов.
Шунингдек, -54 кг тоифасидаги баҳсларда қатнашган Асилбек Жалилов, -75 кг тоифасида Фазлиддин Эркинбоев, -57 кг тоифасида Хўжаназар Нортожиев мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди.
Live
Барчаси