Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун автомактабларда ўқиш шартлиги бекор қилинади

Жамият

image

2026 йил 1 январдан мопед ва скутерларни бошқариш учун А1 тоифаси жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрдаги 676-сон қарорида келтирилган.

Унга кўра, ушбу тоифани олиш учун автомактабларда ўқиш шарт эмас, фуқаролар тўғридан тўғри имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу тоифани олиш истагида бўлганлар ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мажбурий ўқув дастурини ўтамасдан туриб, мустақил равишда тайёрланиб, тўғридан тўғри назарий ва амалий имтиҳонларни топширишлари мумкин. A, B, C, D тоифадаги автомототранспорт воситаларидан бирини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар А1 кичик тоифасидаги автотранспорт воситаларини тўғридан тўғри бошқаришлари мумкин бўлади.

А1 кичик тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун назарий имтиҳонда 20 та электрон тест саволларидан бошқа тоифалардан фарқли равишда 18 та эмас, камида 16 тасига тўғри жавоб берган ҳайдовчиликка номзодлар назарий имтиҳонни топширган деб ҳисобланади ва амалий имтиҳонга қўйилади.

2026 йил 1 февралдан бошлаб A ва B тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун фуқаролар ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштиришлари мумкин бўлади. Фақатгина мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларни тўлиқ ўташлари лозим. Ушбу маълумотлар электрон тарзда шакллантирилади.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб одамларнинг йўллардаги хавфсизлигини таъминлаш, ўлим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қўпол қоидабузарликлар учун махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари ҳисобланади. Бунда жарима балларини транспорт воситасининг мулкдори ва мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда ишончнома, суғурта полиси, йўл варақаси орқали фойдаланувчи бошқа ҳайдовчиларга тақсимланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳайдовчилик гувоҳномаси мопед

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг