Ҳиндистонда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл мамлакатга қайтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистон ҳудудида ҳаётий мураккаб вазиятга тушиб қолган Р.Р. исмли ўзбекистонлик аёлга тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди. 

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси ҳужжатларини йўқотиши, шунингдек, иш берувчиларнинг виждонсиз хатти-ҳаракатлари сабабли мураккаб аҳволда қолиб, ноқонуний эксплуатация хавфига дуч келгач, ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган.

Консуллик бўлими томонидан фуқаронинг Ҳиндистонда бўлиш билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларини ҳал этиш учун зудлик билан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ва миграция хизматлари билан алоқа ўрнатилган.

Дипломатларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида зарур чиқиш ҳужжатлари расмийлаштирилган ва логистика вазифалари ҳал этилган. Р.Р. жорий йил 14 март куни Ўзбекистонга соғ-омон қайтиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик Ҳиндистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг