Ҳиндистонда шифохонадаги ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Ҳиндистоннинг Одиша штатидаги шифохонада содир бўлган ёнғинда камида 10 бемор ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 16 март куни Ҳиндистоннинг шарқидаги Одиша штатидаги шифохонанинг травматология бўлимида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган.

Беш киши оғир яраланган. Аммо бу ёнғинданми ёки олдинги жароҳатлардан эканлиги аниқланмаган.

Ёнғин марказидаги қисқа туташув сабаб сифатида кўрсатилган. Шифохонага бош вазир Моҳан Чаран Мажҳи ташриф буюрган.

“Камида 23 бемор реанимация бўлимида даволанаётган эди ва улардан 10 нафари ёнғиндан узоқроқ хавфсизроқ жойга кўчирилаётганда вафот этди. Тиббиёт ходимлари ва хавфсизлик ходимлари беморларни қутқаришда ўз ҳаётларини хавф остига қўйишди. Бунинг оқибатида улар ҳам жароҳат олишди ва улар ҳам даволанмоқда”, деган Бош вазир Мажҳи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг элчихонаси Ҳиндистоннинг Панжоб штатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик аёлнинг жасадини мамлакатга қайтаришда ёрдам кўрсатгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон шифохона Одиша

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг