Ҳоланд яна Норвегияда “Йилнинг энг яхши футболчиси” бўлди

Спорт

image

Норвегия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд кетма-кет 6-марта Норвегияда “Йилнинг энг яхши футболчиси” мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

“Ўтган йил жуда қизиқарли ўтди ва кўп муҳим воқеалар содир бўлди. Жаҳон чемпионатига саралаш эса мен учун энг муҳим лаҳзалардан бири бўлди. Шу жараённинг бир қисми бўлиш ва натижага эришиш жуда ажойиб. Шу сабабли бу менинг учун катта ютуқ ва биз бундан ниҳоятда хурсандмиз”, дейди Ҳоланд.

25 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда клуб сафида барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урган. Шунингдек, у 2025 йилда Норвегия терма жамоаси сафида 9 та ўйинда 17 та гол билан жамоани 2026 йилги Жаҳон чемпионатига олиб чиқишга ёрдам берди. 

Шунингдек, аёллар тоифасида эса “Барселона” футболчиси Каролине Ҳансен Норвегиянинг “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” деб топилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Норвегия Эрлинг Ҳоланд “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг