“Ҳой, ўртоқлар!” Макрон саммитдаги томошабинларга бақириб берди (видео)
Олам
−
12 Май 3690 1 дақиқа
Кеча, 11 май куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Найробидаги “Африка олдинга” (Africa Forward) саммитида маданиятга бағишланган сессияни залдаги шовқин туфайли тўхтатди ва аудиториядагиларни койиб берди. Унинг ушбу ҳаракатлари акс этган видеолар тармоқларда тарқалди.
“Ҳаммадан узр сўрайман! Ҳой! Ҳой! Ҳой! Кечирасизлар, ўртоқлар, лекин бу ерга илҳомланиб келган одамлар бундай шовқин остида чиқиш қилаётган бир пайтда маданият ҳақида гапиришнинг иложи йўқ”, дея мурожаат қилган у оммани тартибга чақириб.
Макрон юз бераётган ҳолатни ҳурматсизлик деб атаган ва шахсий суҳбатларини давом эттиришни истаганларга икки томонлама учрашувлар учун мўлжалланган хоналарга ўтишни ёки кўчага чиқишни таклиф қилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 11-12 май кунлари Найробида Франция ва Кения ҳамкорлигида ташкил этилган “Африка олдинга” саммити бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир Африка давлатлари етакчилари, халқаро молия институтлари вакиллари, Африка Иттифоқи ва Европа Иттифоқи расмийлари, шунингдек, инвесторлар ва фуқаролик жамияти вакилларини қитъа ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш учун бирлаштиришга қаратилган.
Live
Барчаси