Смаилов қизамиқ бўйича Ҳукумат йиғилишини ўтказди

Саломатлик

image

Қозоғистонда қизамиқ касаллиги кучайиб бораётгани муносабати билан бугун, 28 ноябрь куни Ҳукумат йиғилиши ўтказилди ва унда Бош вазир Алихан Смаилов зудлик билан эмлаш жараёнларини кучайтиришни буюрди. Бу ҳақда “Tengrinews” нашри ёзмоқда. 

Қайд этилишича, Бош вазир Алихан Смаилов қозоғистонлик болалар ўртасида қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани муносабати билан баёнот берди.

“Биз касалланишнинг кўпайишини тўхтатишимиз керак. Маълумки, қизамиқ болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис, чора-тадбирларни нафақат соғлиқни сақлаш тизими, балки фуқароларнинг ўзлари ҳам кўриши керак. Булар бизнинг болаларимиз, биз уларга ғамхўрлик қилишимиз, уларни соғлом сақлашимиз лозим. 

Бундай хавфли касалликларга қарши курашишнинг эмлашдан бошқа усули йўқ. Шунинг учун эмлаш ишларини кучайтириш шарт”, дейди Смаилов.

Смаилов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга эмлаш зарурлиги юзасидан тушунтириш ишларини кучайтириш бўйича топшириқ берди. 

“Барча ҳокимлар эмлаш масаласини шахсий назоратида ушлаб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб бориши керак”, дейди ҳукумат раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, ҳукумат йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Гиниятнинг маълум қилишича, айни вақтда қизамиқ билан касалланган 30 нафар боланинг аҳволи оғир, шундан 15 нафари бир ёшгача бўлган болалардир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистонда 17 мингдан ортиқ қизамиқ касаллиги қайд этилган, уларнинг 82 фоиздан ортиғи болаларда, жумладан, 83 фоизи эмланмаган болаларда учрайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Алихан Смаилов қизамиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг