Қозоғистонликлар бугун янги Президентни сайлайди

Олам

image

Хабарингиз бор, бугун, 9 июнь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. 

Бундан аввал, 20 март куни мамлакат собиқ Президенти Нурсултон Назарбоев ўз хоҳишига кўра истеъфо бериб, ваколатларини Сенат раиси Қосим-Жомарт Тоқаевга топширган эди. Мамлакатни 30 йил бошқарган Назарбоевга Элбоши рутбаси берилганди.  

Маълумот учун, Президентлик сайловларида Қосим-Жомарт Тоқаев, Жамбил Ахметбеков, Дания Еспаева, Толеутай Раҳимбеков, Амиржан Косанов, Садибек Тугел ва Амангелди Таспиховлар кураш олиб бормоқда. 

Сайловда овоз бериш соат 6:00 дан бошланган ва соат 20:00 да якунига етади. 

Қозоғистон марказий сайлов комиссиясига кўра, сайловларда 11 947 995 киши қатнашади.  Айни пайтга келиб, сайловчиларнинг 35 фоизи овоз бериб улгуришган. 

Шунингдек, сайловда мамлакатнинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва Бош вазир Асқар Мамин ҳам овоз берди. 

Сайловда ғалаба қозонган номзод 5 йиллик муддатга сайланади. Президент этиб сайланиш учун номзод камида 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаши лозим.

Акбар Жиянов
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон Президент сайлови

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг