2 қиз “Оҳангарон” сувомборида чўкиб кетди
3-саҳифа
−
06 Август 9741 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 2 нафар қиз сувомборда чўкиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унинг билдиришича, жорий йилнинг 28 июль куни Оҳангарон туманининг “Чинор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Оҳангарон” сувомборига 2006 йилда туғилган П.Д., 2009 йилда туғилган Д.А. ва 2006 йилда туғилган Э.Н. чўмилиш учун борган. Сувомборнинг қирғоғида чўмилаётган вақтида П.Д. ва Э.Н. сувга чўкиб кетган.
Ушбу ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Оҳангарон туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида жорий йилнинг 28 июль куни соат 20:00 ларда сувга чўкиб кетган П.Д.нинг, 1 кундан кейин, 29 июль куни соат 08:50 ларда эса Э.Н.нинг мурдаси топилган.
Ўлим сабабларини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертизалар тайинланган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида жойлашган пляжда бир йигит сувга чўкиб кетганди. У воқеа жойига тез ёрдам етиб келгунга қадар вафот этган.
Live
Барчаси