2025 йил Ўзбекистонда қанча эгизак чақалоқ туғилгани айтилди
Бу қизиқ
−
04 Февраль 1749 1 дақиқа
2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Шундан бир нафар туғилганлар 859 065 нафар, эгизак туғилганлар 19 976 нафар, уч нафар ва ундан ортиқ туғилганлар сони эса 558 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумот учун 2024 йил давомида Ўзбекистонда 926 422 нафар чақалоқ дунёга келган эди. Уларнинг 479 552 нафари ўғил, 446 870 нафари эса қиз бола эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайгани ҳақида хабар берилганди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль