2025 йилда ҳавоси энг ифлос мамлакатлар рўйхати эълон қилинди
Олам
−
25 Март 7646 1 дақиқа
2025 йилда Покистон дунёда ҳавоси энг ифлосланган давлат деб топилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Тадқиқотларга кўра, ҳаводаги зарарли майда заррачалар – ПМ2,5 даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган меъёрдан 13 баравар юқори бўлган.
Ҳаво сифати мониторинги билан шуғулланувчи IQAir порталининг йиллик ҳисоботига кўра, 2025 йилда атиги 13 та давлат ва ҳудудда ПМ2,5 даражаси ЖССТ меъёрига (1 куб метрга 5 микрограммдан кам) мос келган. 2024 йилда эса бундай давлатлар сони 7 та эди.
Умуман олганда, кузатилган 143 давлат ва ҳудуднинг 130 таси ЖССТ тавсияларига жавоб бермаган. Энг юқори ифлосланиш даражаси бўйича Бангладеш иккинчи, Тожикистон учинчи ўринни эгаллаган. 2024 йилда биринчи ўринда бўлган Чад эса 2025 йилда тўртинчи ўринга тушган.
2025 йилда дунёдаги энг ифлосланган шаҳар Лони бўлиб, у ерда ПМ2,5 даражаси ўртача 112,5 микрограммни ташкил этган. Иккинчи ўринда Ҳотан жойлашган (109,6 микрограмм).
Ҳисоботга кўра, 2025 йилда дунё шаҳарларининг атиги 14 фоизи ЖССТ стандартларига жавоб берган (2024 йилда бу кўрсаткич 17 фоиз эди). Шунингдек, Канададаги ўрмон ёнғинлари сабабли зарарли заррачалар даражаси АҚШ ва ҳатто, Европада ҳам ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил учун ҳисоботда Ўзбекистонда ПМ2,5 ўртача 31,4 ни ташкил қилган ва ифлос ҳаволи ҳудудлар рейтингида 19-ўринни қайд этганди.
Live
Барчаси