2026 йил бошидан бери 27 журналист йўқ қилинди

Олам

image

2026 йил бошидан буён дунё бўйлаб камида 27 нафар журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Швейцарияда жойлашган Press Emblem Campaign ташкилоти маълумотида келтирилган.

Уларнинг 17 нафари Яқин Шарқ ҳудудида вафот этган: 9 нафари Ливанда, 6 нафари Ғазо секторида, шунингдек биттадан журналист Эрон ва Сурияда ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, 2 нафардан журналист Мексика ва Венесуэлада ўлдирилган. Яна биттадан журналист Гватемала, Бангладеш, Сомали, Уганда, Ҳиндистон ва Филиппинда ҳалок бўлган.

Ташкилот маълумотига кўра, 16 нафар журналистнинг ўлими учун Исроил жавобгар ҳисобланади.

Март ойида RT телеканали мухбири Стив Суини ва унинг оператори Али Рида Сбеити Ливан жанубида Исроил зарбаси оқибатида жароҳат олган. Телеканал хабарига кўра, улар “Pressa” ёзуви туширилган махсус жилетларда бўлган.

Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган, кейинчалик оператор видеомурожаат орқали уларнинг ҳолати яхши эканини маълум қилган.

Маълумот учун, Press Emblem Campaign – Женевада жойлашган Швейтсария нодавлат ташкилоти. У журналистларни ҳимоя қилиш, уларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади, айниқса можаролар, фуқаролик тартибсизликлари ва хавфли миссияларда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 апрель куни Исроилнинг Ливанга ҳужуми оқибатида камида 5 киши, жумладан, 1 нафар журналист ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

журналист Яқин Шарқ Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг